Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳаси болаларга шодлик улашди
22:25 / 2020-12-29

Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон-Туркия ишбилармонлари уюшмаси “UTID” билан ҳамкорликда “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳаси доирасида навбатдаги анъанавий хайрия тадбири бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти I ва II болалар бўлимида даволанаётган болалар ва уларнинг яқинлари иштирокида ўтказилди.

Мазкур тадбирни ўтказишдан асосий мақсад болаларнинг бахтли болаликка эга бўлишлари учун яратилаётган шароитлардан фойдаланиш ҳуқуқини болажонларнинг яқинларига тушунтиришдан иборатдир.

Тадбир давомида бўлимда даволанаётган болажонларнинг яқинларига қонунчиликда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга яратилаётган шароитлар бўйича вазирлик ходимлари томонидан тушунтириш берилди.

Ушбу бўлимларда даволанаётган бемор болалар ва уларнинг оила аъзолари учун зарур гигиена воситалари, кийим-кечак, тайёр озиқ-овқат воситалари ҳамда кундалик эҳтиёж буюмларидан иборат бўлган совғалар тўпламлари туҳфа этилди. 

Шунингдек, мазкур бўлимда кам таъминланган оила фарзандлари ва етим болалар ҳолидан ҳам хабар олинди. 

ЎзА