English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Биз бир гумбаз остидамиз” акцияси давом этмоқда
12:43 / 2026-02-10

Хабар қилганимиздек, асли самарқандлик, тарих фани бўйича мустақил тадқиқотчи, айни пайтда Қарши шаҳридаги Осиё технологиялари университетида тарих йўналишида иккинчи мутахассислик бўйича таҳсил олаётган Акмал Ҳамроев ва унинг жамоаси юртимизни янада яшил ва обод масканга айлантириш борасидаги ташаббусини Қашқадарё вилоятининг турли ҳудудлари бўйлаб давом эттирмоқда.

“Биз бир гумбаз остидамиз” акцияси доирасида тарихий обидалар, зиёратгоҳлар ва қадамжолар атрофларига тайёр кўчатлар эмас, балки уларнинг уруғларини қадаш ишларини олиб бормоқда.

Акция иштирокчиларининг бу галги манзили вилоятнинг чекка ҳудудларидан ҳисобланган Миришкор туманининг Жейнов ва Помиқ шаҳарчалари бўлди.

Асосан туркман, араб, тожик, татар, рус, қирғиз, қозоқ каби ўнлаб миллат вакиллари тинч тотув истиқомат қилиб келаётган ушбу ҳудуд аҳолиси акция иштирокчиларини илиқ кутиб олди ва уруғ экиш ишларига ёрдам берди.  

Акмал Ҳамроевнинг таъкидлашича, табиатни севмайдиган инсон бўлмайди. Шунчаки бундай эзгу мақсад йўлида уларни бирлаштириш муҳим.  

Ўлмас Баротов, ЎзА