Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!”
15:35 / 2024-09-09

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ана шундай шиор остида Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллиги ҳамда янги ўқув йилининг илк куни муносабати билан тантанали байрам тадбири ўтказилди.

Университет раҳбарияти, Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлиги масъуллари, Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ва жамоатчилик вакиллари, фахрий устозлар, профессор-ўқитувчилар, таниқли спортчи-талабалар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этган тадбир олийгоҳ ректори, профессор Рашид Маткаримовнинг кириш сўзи билан бошланди.   

Ректор ўз нутқида барчани мустақиллигимизнинг 33 йиллиги ва талабалик бахтига мушарраф бўлган барча талаба-ёшларни қутлаб, ўз мутахассисликлари бўйича малакали кадр бўлиб етишиб чиқиши ҳамда келгусидаги фаолиятида улкан ютуқлар ёр бўлишини тилади.  

Шундан сўнг Чирчиқ шаҳри ҳокими Муроджон Абдураҳимов сўзга чиқиб, мамлакатимизда таълим ва спорт соҳаларига қаратилаётган эътибор натижасида ёшларимизнинг турли халқаро спорт мусобақалари, фестиваллар, фан олимпиадаларида биринчиликни қўлга киритиб, юртимиз байроғини яна ҳам баландларга кўтариб келаётганини алоҳида қайд этди. Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларида спортчиларимиз эришган ютуқлар, ўрнатилган рекорд натижалар бунинг ёрқин далили эканини таъкидлади.  

Тадбир давомида университетда узоқ йиллар самарали меҳнат қилган ва доимий изланишда бўлган бир қатор профессор-ўқитувчилар ҳамда мураббийларга илмий даража ва унвонлар тантанали равишда топширилди. Шу билан бирга, имтиёз асосида қабул қилинган талабалар ҳам ўзларининг ҳис-ҳаяжонлари билан ўртоқлашди.  

Тадбир давомидаги шўх тарона ва жозибадор рақслар тадбирга ўзгача файз бағишлади.  

Н.Раҳмонова, ЎзА