Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Биз америкаликларга Украина ва АҚШ ўртасида эркин иқтисодий ҳудуд тузишни таклиф этдик – Дмитрий Кулеба
10:04 / 2021-09-07

Киев АҚШга иқтисодни мустаҳқамлаб, ҳарбий ҳаракатларни молиялаш имконини берувчи эркин иқтисодий ҳудудни ташкил қилишни таклиф қилди.

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба “ICTV” эфирида ўз фикрини изоҳлади.

“Биз америкаликларга Украина ва АҚШ ўртасида эркин иқтисодий ҳудуд тузишни таклиф этдик. Негаки иқтисодимизни мустаҳкамлашни истаймиз, ҳаммамизга маълум – жанг қилиш учун маблағ керак”, деди у.  

Кулебанинг қўшимча қилишича, бундай ташаббус аввал Польшада амалга оширилган.  

“Польша ўзининг кучли иқтисоди билан пул ишлаб, кейин пулни мудофаага сарфламоқда”, деб таъкидлади вазир.