Битта кичкина туманга 1 кунда 6 нафар бемор кўп эмасми?
Ховос туманида ҳудуддаги коронавирус инфекциясига оид ҳолатлар юзасидан навбатдаги онлайн брифинг бўлиб ўтди.
Ховос туманида ҳудуддаги коронавирус инфекциясига оид ҳолатлар юзасидан навбатдаги онлайн брифинг бўлиб ўтди.
Туман санитария эпидемиологик осойишталик маркази бош шифокори Рустам Исоқов иштирокчиларга Ховосда қайд этилган коронавирус инфекциясига оид ҳолат юзасидан ахборот берди.
Тадбирда, бош шифокор жорий йилнинг 15 июль ҳолатига туманда 32 нафар бемор рўйхатга олинганлигини, шундан 21 нафари соғайиб, 5 нафари эса Сирдарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётганлигини айтди.
Шунингдек, карантин қоидаларига риоя этмаслик оқибатида фақатгина 16 июль куни туманда яна 6 нафар янги бемор аниқлангани кичик, аҳолиси кам бўлган туман учун бу жуда кўп экани таъкидланди.
Айни пайтда, коронавирус инфекциясини юқтириб олган ховослик беморларнинг 8 нафари туман марказий шифохонасининг юқумли касалликлар бўлимида, 9 нафари эса вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.
Бундан ташқари, брифингда, Тожикистон Республикаси билан чегара Ховос туманида ҳокимлик, ички ишлар, соғлиқни сақлаш, санитария эпидемологик осойишталик маркази ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳар куни, бир неча мароталаб, қайта-қайта карантин қоидаларига қатъий амал қилишни фуқаролардан сўраётган бўлсаларда, бир неча бор уларга мурожаат қилинаётганига қарамай, ҳар куни аҳоли гавжум жой, дўконларда, кўчалар, уй-жойлар, ташкилотларда дезинфекция ишлари мунтазам амалга оширилсада, ҳудудда касалланиш ҳолатлари сони ортиб бораётгани ташвишланарли эканлиги алоҳида таъкидланди.
Онлайн тарзда ўтган тадбирда мутасаддилардан ҳушёрликни янада ошириш лозимлиги, фуқаролардан эса уйларида қолиш қатъиян сўралди.