Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Битта керамик плита, иккита замонавий чинни буюмлар корхонасини ишга тушириш вазифаси қўйилди
14:53 / 2024-02-16

Хонобод шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.

Андижон туманида ғишт ва черепица хомашёси, Улуғнорда силикат қум, Марҳаматда базальт, Булоқбошида мармар, ғишт ва черепица хомашёси ҳамда оҳак захираларидан унумли фойдаланиб, 20 та конни аукционга чиқариш ва 150 миллион долларлик лойиҳаларни шакллантириш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Бу лойиҳалар инфратузилмасига 100 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.

Бундан ташқари, қўшни давлатларда 500 миллион долларлик чинни бозори бор. Шу муносабат билан Булоқбошида керамик плита, Марҳамат ва Балиқчида 2 та замонавий чинни буюмлар корхонасини ишга тушириш вазифаси қўйилди.

ЎзА