Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Битирувчиларга олтин ва кумуш медаллар топширилди
14:39 / 2025-06-17

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги Маданият марказида умумтаълим мактабларини олтин ва кумуш медалларга тамомлаган битирувчи ўқувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокимлиги, мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда мутасадди ташкилотларнинг раҳбар ва масъуллари, мактабни олтин, кумуш медаллар билан тамомлаган битирувчилар, уларнинг устозлари ҳамда ота-оналари иштирок этишди.

Бу йил тумандаги 91 та умумтаълим мактабини 2157 нафар ўқувчи битирган бўлса, уларнинг орасида энг истеъдодли, тиришқоқ, билимдон, зукко ва интилувчан 69 нафар ўқувчи олтин ва кумуш медаллар соҳиби бўлди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали маросимда Ғаллаорол тумани ҳокими Жалолиддин Оқбоев сўзга чиқиб, битирувчиларни бугунги унутилмас кун билан самимий қутлади ҳамда улар мамлакатимизда ёшларга яратиб берилаётган имконият ва рағбатдан унумли фойдаланиб, пухта билим эгаллашлари, катта ҳаёт йўлида эл-юрт равнақи учун астойдил меҳнат қилишлари лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди ва ҳаётда ўзларининг муносиб ўринларини топишларига тилак билдирди.

Тадбир сўнггида  битирувчиларнинг 46 нафарига олтин, 23 нафарига кумуш медалллар, шунингдек, уларнинг устозлари ва ота-оналарига эса  туман ҳокимининг ташаккурномалари тантанали равишда топширилди .

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА