Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Битирувчиларга олтин ва кумуш медаллар топширилди
05:58 / 2023-06-16

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Чуст тумани маданият марказида “Ҳоким ва ёшлар”  учрашуви доирасида умумтаълим мактабларини олтин ва кумуш медалларга тамомлаган ўқувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.  

Жорий йилда тумандаги 77 та умумтаълим мактабини 2723 нафар ўқувчи битирди. Улар орасида энг тиришқоқ, зукко ва интилувчан 102 нафар ўқувчи олтин ва кумуш медаль соҳиби бўлгани янада қувонарли.

[gallery-12364]

Тадбирни очиб берган туман ҳокими Б. Ҳамдамов битирувчиларни бугунги унутилмас кун билан қутлаб, улар мамлакатимизда ёшларга яратиб берилаётган имконият ва рағбатдан фойдаланган пухта билим эгаллаши, катта ҳаёт йўлида мамлакатимиз равнақи учун астойдил меҳнат қилиши лозимлигини таъкидлади. 

Шундан сўнг туман ҳокими ва секторлар раҳбарлари томонидан 80 нафар ўқувчига олтин ва 22 нафарига кумуш медаллар тантанали тарзда топширилди.  

 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА