Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Битирувчиларга дипломлар топширилди
10:33 / 2025-06-15

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги академик лицейнинг 2024-2025 ўқув йили битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.

Бу йил академик лицейни 287 нафар ўқувчи тамомлади. Уларнинг 8 нафари олтин, 5 нафари кумуш медаль, 47 нафари “аъло даражали” диплом билан ўқишни тугатди.

– Битирувчиларимизнинг 195 нафари чет тилларни билиш даражасини белгиловчи сертификатга, 60 нафари фан сертификатларига эга бўлди, – дейди академик лицей бўлим бошлиғи Анвар Мамадалимов. – 3 нафар ўқувчимиз тест синовлари бўладиган 5 та фандан сертификат олиб, муддатидан олдин мамлакатимиз олий ўқув юртларига киришнинг энг юқори  бали –189 баллни тўплади.  

Шунингдек, Германиянинг “Viadrina” университети билан қўшма дастур доирасида 67 нафар ўқувчи ўқишни тамомлади, улардан 21 нафари мазкур университетга грант асосида ўқишга қабул қилинди. Финляндиянинг “Kareliya” амалий фанлар университети билан қўшма дастур доирасида 31 нафар ўқувчи ўқишни тугатди, улардан  9 нафари имтиёзли равишда Халқаро “Nordik” университетининг 2-курсига, 22 нафари 1-курсига ўқишга кирди.

Академик лицей ижрочи директори Ойдинхон Маннопова мамлакатимиз таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ва ёшларимиз учун яратиб берилаётган шароит ва имтиёзлар ҳақида йиғилганларга маълумот бериб, лицей битирувчиларига кейинги ҳаётларида муваффақиятлар, оқ йўл тилади.

Нилуфар Бозорова, ЎзА