Битирувчиларга диплом топширилди
Сирдарё вилояти Гулистон туманидаги Политехникумда 2024–2025 ўқув йилида таҳсил олган 296 нафар талабага диплом топширилди. Ушбу маросим Гулистон туманидаги маданият маркази фаоллар залида ўтказилди.
Тадбирда Гулистон тумани ҳокими ўринбосари Хуршид Челибаев иштирок этди.
[gallery-24196]
Политехникумнинг илк битирувчиларидан 30 нафари билим ва фаолиятдаги юқори кўрсаткичлари учун имтиёзли, 206 нафари эса умумий тартибдаги дипломга сазовор бўлди.
Бугунги диплом топшириш маросими битирувчилар ҳаётида янги босқичнинг бошланиши, шунингдек, мамлакатимизда замонавий билим ва кўникмаларга эга, рақобатбардош мутахассислар етишиб чиқаётганининг амалий ифодаси бўлди.
Ғулом Примов,
Шаҳриёр Ортиқбоев (сурат) ЎзА мухбирлари