Битирувчиларга диплом топширилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро шаҳридаги Маданият ва истироҳат боғида Бухоро давлат педагогика институти битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда институт раҳбарияти, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, таълим фахрийлари, ота-оналар, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди.
[gallery-18394]
Жорий йил мазкур институтда 628 нафар талаба бакалавр, 15 нафар талаба магистратура босқичини муваффақиятли тамомлади.
Битирувчиларга мутахассислик дипломлари тантанали тарзда топширилди.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА