Битирувчилардан уч томонлама шартнома талаб этилиши билан боғлиқ ҳолат назоратга олинди
Шу кунларда коллеж, лицей, ҳатто олий таълим муассасалари битирувчиларидан бирор ташкилот, корхонадан уч томонлама шартнома тасдиқлатиб келиши талаб этилаётгани билан боғлиқ ҳолатлар учраётгани ижтимоий тармоқларда жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинмоқда.
Хусусан, битирувчиларни иш билан таъминлашда ана шундай кўзбўямачиликка йўл қўйилаётгани, энг ачинарлиси, уч томонлама шартнома хўжакўрсинга тузилганини уч томон ҳам билиши, бу сохта «анъана» бутун бир мамлакат ривожи учун салбий таъсир қилиши таъкидланган.
Парламент юқори палатаси ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур масала Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан назоратга олиниб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига асослантирилган ҳолда тушунтириш бериш талаби билан сўров юборилди.