Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Битирувчилар учун “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди
11:54 / 2025-11-25

Жиззах политехника институтида Пахтакор тумани ихтисослаштирилган мактабининг битирувчи синф ўқувчилари учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди. Ушбу тадбир ёшларга олий таълим муҳити билан яқиндан танишиш ва келажак касблари ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш имконини берди.

Тадбир давомида ёшлар факультетлар таркиби, таълим жараёнининг ташкил этилиши ва талабалар учун яратилган қулай шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумот олишди.

Шу билан бирга, институтдаги замонавий лабораториялар, янги технологиялар билан жиҳозланган аудиториялар ва амалий машғулотлар учун яратилган имкониятлар уларда катта таассурот қолдирди. Бу ёшлар учун  нафақат билим олиш, балки амалий кўникмаларни кузатиш имконияти ҳам эди.

Илғор муҳандислик мактаби ва Муқобил энергия манбаларини тадқиқ этиш илмий-амалий маркази фаолияти ҳам тадбирнинг муҳим қисми бўлди. Музокаралар давомида ўқувчилар ўзлари қизиққан йўналишлар ҳақида саволлар беришиб, амалиётчилардан тўғридан-тўғри жавоблар олишди.

Тадбирнинг асосий мақсади — битирувчи ёшларнинг келажак касб танловига кўмаклашиш, уларни олий таълим тизими билан яқиндан таништириш ва илмий-тадқиқот фаолиятига бўлган қизиқишларини оширишдан иборат эди.  

А.Қаюмов, ЎзА мухбири