Битирувчилар муддатидан аввал талаба бўлди
Инглиз тилини пухта билишга интилган ёшлар борки, ўз билимини IELTS (International English Language Testing System) – инглиз тили бўйича халқаро имтиҳондан ўтказиб кўради.
Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 5-сонли мактабнинг 9 нафар ўқувчиси олий ўқув юртига ўқишга кирди.
Жорий ўқув йилида мазкур мактабни 118 нафар ўқувчи битиради, бугунги кунда уларнинг 25 нафари 5,5 дан 7,5 баллгача бўлган натижалар билан IELTS топширган.
Ўқувчилар кирган олий таълим муассасалари орасида хориж ва Тошкентдаги бир қатор нуфузли олий ўқув юртлари бор.
Н.Усмонова, ЎзА