Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Битирувчилар кўргазмаси
08:05 / 2021-05-13

Тошкент Фотосуратлар уйи қошидаги Ижодий фотосанъат мактаб-студияси битирувчиларининг ҳисобот кўргазмаси бўлиб ўтди.

Тошкент Фотосуратлар уйида ўтказилган экспозицияда мактаб-студиянинг 5 нафар иштирокчисининг 100 дан ортиқ энг яхши фотоишлари намойиш этилди.

Ушбу кўргазма 29-битирувчилари таҳсилининг якуний самарасидир. Ўқиш давомида уларга Ўзбекистоннинг етакчи фотоусталари, истеъдодли устозлар 3 ой давомида касб сир-асрорларини ўргатиб, назарий ва амалий билим берган.

Фотосуратларда табиат, инсон ва борлиқ тушунчалари, маиший, натюрморт, манзара ва шаҳар кўринишлари, портрет жанрлари талқин этилган. Ҳар бир талаба ўзини қизиқтирган мавзу, ҳолат ва жанрларга устозлар сабоғи ва насиҳатларига биноан композицион ечими ва ранглар уйғунлигига амал қилган ҳолда ёндашган. Ижодий изланишларида ўзларининг фикр-мулоҳазаларини кўрсатишга ҳаракат қилган.

Бўлажак фотосуратчилар ишларини кузатаркансиз, асарлар ўзига хослиги билан бир-биридан фарқланиб туради. Бундан уларнинг ижодга мойиллиги, изланишдан чарчамаслиги билиниб туради. Талабалар теварак-атроф, миллий ва умуминсоний қадриятларга бўлган қизиқишларини, инсоннинг ички олами, унинг ҳиссиётини, ҳайвонот ва қушлар оламининг ўзига хос жиҳатларини кашф этади.

Кўргазмага ташриф буюрган томошабинлар янги истеъдод соҳибларининг дунёқараши билан танишиб, уларга баҳо бериш имкониятига эга бўлади.

Маълумки, Ижодий фотосанъат мактаб-студияси 2006 йилда Ўзбекистон Бадиий Академияси ТФУ қошида ташкил этилган. Бугунги кунда у Ўзбекистонда фотография санъатини ўрганиш бўйича кучли мактаблардан бири саналади.

[gallery-2384]

Гулноза БОБОЕВА, ЎзА