Андижон вилоятидаги умумтаълим мактаб битирувчилари Фарғона шаҳридаги Корея-Ўзбекистон университетида бўлди.
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан таълим сифатини ошириш, халқаро тажрибалар ҳамда хорижий олий ўқув юртлари имкониятларидан оқилона фойдаланиш, мактаб битирувчиларини олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичларини янада яхшилаш мақсадида юртимизда хорижий давлатлар билан ҳамкорликда ташкил этилган қатор олий таълим муассасалари билан самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Фарғона шаҳридаги Корея-Ўзбекистон университети ана шундай олий ўқув юртларидан бири ҳисобланади. Айни кунда юзлаб андижонлик ёшлар мазкур олий таълим муассасасида таҳсил олмоқда.


Вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Корея-Ўзбекистон халқаро университети ўртасида тузилган ҳамкорлик меморандумига кўра, бир гуруҳ битирувчилар мазкур университетда бўлиб, ўқув жараёнлари, талабаларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Шунингдек, университетнинг имкониятлари, қайси соҳа ва йўналишлар бўйича мутахассислар тайёрланиши, умуман университетга кириш тартиби ҳамда ўқиш бўйича зарур маълумотлар олди.
Ф. Убайдуллаев,
З. Умрзоқов (сурат),
ЎзА