Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Битирувчилар ишли бўлди
12:39 / 2015-03-12

Наманган шаҳрида бандлик дастури ижроси доирасида навбатдаги меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Наманган шаҳрида бандлик дастури ижроси доирасида навбатдаги меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Шаҳар ҳокимлиги, бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Наманган шаҳар кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда юзга яқин хўжалик юритувчи субъект 460 дан зиёд бўш иш ўрни билан иштирок этди.

Наманган хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи фойесида иш берувчилар томонидан ташкил этилган мавжуд бўш иш ўринлари ҳамда ижтимоий- иқтисодий соҳаларда режалаштирилаётган янги лойиҳалар ва яратилиши кўзда тутилаётган иш ўринлари ҳақидаги кўргазмали воситалар орқали иштирокчиларга батафсил маълумот берилди.

Ярмаркада 150 нафар, жумладан, 100 га яқин ёшга ўз мутахассислиги, қизиқиш ва қобилиятига кўра корхона ва ташкилотларда доимий ишлаш учун йўлланма берилди. Эътиборлиси, ишга йўлланма олганларнинг 30 нафардан ортиғи касб-ҳунар коллежларини ўтган ўқув йилида битирган ёш мутахассислардир.

– Мен ўтган йили Наманган тиббиёт коллежини битирганман, – дейди Мухтасар Юсупова. – Ярмаркада мутахассислигим бўйича Наманган шаҳар болалар шифохонасига ишга кириш учун йўлланма олдим.

Тадбир иштирокчиларига мутахассислар томонидан меҳнат қонунчилигига оид имтиёз ва кафолатлар, битирувчиларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш каби масалалар юзасидан ҳуқуқий маслаҳат ва тавсиялар берилди.