English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Битирувчилар бандлигини таъминлаш муҳим масала
12:46 / 2024-10-10

Бандлик дастури – амалда

Андижон машинасозлик институтида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” доирасида вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов институтнинг битирувчи талабалари билан учрашиб, мулоқот ўтказди.  

Айни кунда 30 та таълим йўналиши бўйича 9 минг нафардан зиёд талаба таҳсил олаётган Андижон машинасозлик институтида таълим сифатини ошириш, малакали мутахассислар тайёрлаш, халқаро андозаларни амалиётга татбиқ этиш, битирувчи талабалар бандлигини таъминлаш борасида эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.  

[gallery-19679]

Институт профессор-ўқитувчилари, битирувчи босқич талабалари иштирок этган учрашувда вилоят ҳокими кейинги йилларда  мамлакатимизда саноат, хусусан, машинасозликни ривожлантириш, ташқи савдо алоқаларини кенгайтириш, иқтисодиётга хорижий инвестицияни жалб этиш, маҳаллий ва хорижий инвесторлар учун жозибадор ишбилармонлик муҳитини яратишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги, бу ўз навбатида институтни тамомлаётган мутахассисларга бўлган талабни кескин оширишини, институтнинг салоҳияти ва имкониятлари юқори эканлигини алоҳида таъкидлади.  

– Тадбиркорларга барча шароит ва имкониятлар яратиб берилмоқда, – деди вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов. – Замонавий техникалар олиб келинмоқда, янги корхоналар ташкил этилиб, юзлаб янги иш ўринлари яратилмоқда.    

Тайёрланаётган мутахассисларни ана шу замонавий техника ва технологияларда ишлай олиши, малакасини шакллантириш мақсадида қатор йирик ишлаб чиқариш корхоналарида алоҳида хоналар ташкил этилди. Мазкур масканларда  бундан кейин битирувчилар ҳам назарий, ҳам амалий билимлар олади, малакали мутахассис бўлиб етишади.  

Бундан ташқари, дуал таълимни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратамиз. Билим ва амалий  кўникмаларни яхши ўзлаштирган битирувчилар ўша ернинг ўзида ишга олиб қолинади.  

Учрашувда малакали мутахассислар тайёрлаш, институт ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, умуман, битирувчи талабалар бандлигини таъминлаш масаласи муҳим эканлиги алоҳида қайд этилди.  

Учрашувда вилоят ҳокими талаба ёшларни яратиб берилаётган юқоридаги каби имкониятлардан унумли ва самарали фойдаланишга чақирди.  

Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашув якунида вилоят раҳбари мутасаддиларга битирувчи талабаларни вилоятдаги корхоналар фаолияти билан таништириш, мутахассислиги бўйича корхоналарга бириктириш юзасида мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.  

Ф. Убайдуллаев,  

З. Умрзоқов (сурат),  

ЎзА мухбирлари.