ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманганда битирувчилар бандлигини таъминлаш ишларини ташкил қилиш бўйича вилоят ишчи гуруҳи йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари О. Маматкаримов, вилоят ҳокими ўринбосари О. Бозоров, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳудудий бошқармаси бошлиғи И. Ҳожиев, Наманган давлат педагогика институти ректори Б. Ҳусанов, Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси бошлиғи А. Ғаффоров, олий таълим муассасалари проректорлари, вилоят мактабгача ва мактаб таълими ҳудудий бўлими бошлиқлари, туман хотин-қизлар қўмитаси раислари иштирок этди.
Тадбирда таълим ва меҳнат бозори ўртасида самарали ҳамкорлик механизмларини жорий этиш, олийгоҳлардаги ўқув дастурларини амалиёт билан уйғунлаштириш, битирувчиларни ишга тайёрлашга қаратилган янги ёндашувлар ишлаб чиқиш зарурлиги айтиб ўтилди.
Таъкидланганидек, бу йил мамлакатимиз олий таълим муассасаларининг 200 мингдан зиёд битирувчиси меҳнат бозорига кириб келмоқда. Шундан 14 минг 833 нафари Наманган вилояти ҳиссасига тўғри келади.
[gallery-24898]
Йиғилишда 37 та олий таълим муассасасидаги битирувчиларнинг бандлиги таъминлаш бўйича ҳолат танқидий таҳлил қилинди. Олий таълим муассасалари битирувчиларини мутахассислигига мос равишда бандлигини таъминлашда иш берувчи ташкилотлар билан ҳамкорликни таъминлаш бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА