Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Битирувчи талабани иш билан таъминлаш – муҳим масала
08:48 / 2023-02-23

Андижон давлат университети ректори, профессор Акрамжон Юлдашев университетнинг физика-математика, биология, география, кимё йўналиши битирувчи талабалари билан учрашиб, мулоқот ўтказди.

Учрашувда университет проректорлари, буюртмалар портфелини шакллантириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва мониторинг бўлими мутахассислари, факультет деканлари ҳамда битирувчи талабалар иштирок этди. Унда ўз соҳасини пухта эгаллаган малакали мутахассислар тайёрлаш, битирувчи талабаларнинг бандлигини таъминлаш масалалари, бу борадаги ютуқ ва мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.  

Маълумки, мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, айниқса, олий ўқув юртлари битирувчилари бандлигини таъминлаш, ёш мутахассисларнинг самарали фаолият олиб боришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Андижон давлат университетида ҳам бу борада муайян ишлар амалга оширилмоқда. Учрашувда ректор битирувчиларни ишга жойлаштириш, келгусида улар ўз мутахассислиги бўйича малакали кадр бўлиб етишиши муҳим эканлигини алоҳида таъкидлади.  

– Жорий йилда барча йўналишлар бўйича университетимизни 3 минг 645 нафар талаба тамомлайди, – дейди Андижон давлат университети ректори Акрамжон Юлдашев. – Уларнинг амалиёти, ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, айни кунга қадар битирувчиларнинг 1 минг 200 нафари ёки 40 фоизи ўз мутахассислиги бўйича вилоятдаги умумтаълим мактаблари, корхона ва ташкилотларга ишга жойлашиб, фаолият юритмоқда.  

Мулоқот давомида талабаларнинг таклиф, фикр ва мулоҳазалари тингланди. Илмий иш олиб бораётган, ўқув маркази очмоқчи ҳамда ишлаш истагида бўлган талабаларга кўмаклашиш бўйича масъулларга зарур топшириқлар берилди. Мулоқотда ректор битирувчи талабаларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб қайтарди.  

Ф. Убайдуллаев,  

З. Умрзоқов (сурат), ЎзА