English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Битирувчи талабалар бандлигини таъминлашга қаратилган ташаббус
17:38 / 2025-12-19

Андижон давлат чет тиллар институтида “Халқчил давлат хизматига очиқ йўл” мавзусида битирувчи талабалар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигининг Андижон вилояти филиали ташаббуси билан ташкил этилган мулоқотда филиал мутахассислари, институт ўқитувчи ҳамда талабалари иштирок этди. 

Мулоқотда мамлакатимизда олий таълим муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш, хусусан, битирувчиларни давлат хизматларига жалб этиш, мазкур жараёнда шаффофликни таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди. 

 Мутахассислар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 5 майдаги “Истиқболли кадрларни мақсадли тайёрлаш ҳамда уларни давлат бошқаруви ва хизматига самарали жалб этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳияти, шунингдек, вилоятда олий ўқув юртлари битирувчиларини давлат хизматларига жалб этиш, уларнинг иқтидор ва салоҳиятларини намоён этишларига кўмаклашиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумотлар берилди. 

Шунингдек, тадбирда битирувчилар бандлигини таъминлаш, уларни давлат хизматларига жалб этиш бўйича тегишли идоралар, иш берувчилар иштирокида “Халқчил давлат хизматига очиқ йўл” мавзусида семинар-тренинглар ўтказиш, умуман, мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди. 

Мулоқот давомида битирувчи талабалар мавзу бўйича ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутасадди ва мутахассислардан батафсил жавоб олди.  

Тадбир якунида мазкур йўналишдаги ишларни тегишли режа-график асосида амалга ошириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Ф. Убайдуллаев,

 З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари