Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Битирувчи – 2021: Жўқорғи Кенгес Раиси мактаб битирувчиларини табриклади
14:59 / 2021-05-25

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов Нукус шаҳридаги 46-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ўтказилган сўнгги қўнғироқ тадбирида қатнашди.

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари давлат мадҳиялари янгради.

Тадбирда Жўқорғи Кенгес Раиси, 25 май – битирувчиларнинг қадрдон мактаби, меҳрибон устозлари билан хайрлашиб, ҳаётнинг янги, янада масъулиятли босқичига қадам қўядиган қувончли кун билан, қалблари орзу-умидларга, катта мақсадларга тўла ёшларни, уларнинг устозлари ва ота-оналарини муборакбод этди.

Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларга йўллаган табригида, “Мактабни битириб чиқаётган йигит-қизларимиздан биронтаси эътибордан четда қолмайди. Уларнинг ҳар бири халқимиз, Ватанимизнинг чексиз меҳри ва юксак эътиборини ҳис қилиб яшайди. Сизларнинг ҳаётда ўз муносиб ўрнингизни топишингиз учун давлатимиз ва жамиятимиз бундан буён ҳам бор куч ва имкониятларини тўла сафарбар этади”, дея катта эътибор кўрсатиб, битирувчи ёшларга юксак ишонч билдирди.

Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама комил инсон қилиб тарбиялаш, таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, устоз ва мураббийларнинг меҳнатини муносиб баҳолаш, ёшларнинг билим олиши учун барча шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Нукус шаҳридаги 46-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 11-синфини ҳам ўз олдига ана шундай юксак мақсадларни қўйган 152 нафар ўқувчи битирмоқда. Улар орасида 9 нафари мактабни олтин ва кумуш медаллар билан битирди, 12 ўқувчи муддатидан олдин АҚШ, Буюк Британия, БАА, Жанубий Корея, Сингапур каби давлатларнинг олий ўқув юртларига киришга муваффақ бўлди.

Тадбирда сўнгги қўнғироқ чалинди. Мактаб ўқувчилари ижросидаги қўшиқ ва рақслар йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.

 

Довуд Абибуллаев, ЎзА