Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Битирув имтиҳонлари халқаро миқёсдаги мусиқачилар иштирокида ўтказилмоқда
17:55 / 2023-06-12

Ўзбекистон давлат консерваториясида бакалавриат ва магистратура йўналиши бўйича битирувчиларнинг давлат имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.

Мамлакатимизда мусиқа соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш масаласи доимий эътиборда бўлиб келмоқда. Эътиборга молик жиҳати, кейинги йилларда мусиқа таълими бўйича кадрлар тайёрлашда халқаро ҳамкорликнинг кенгайишига устувор аҳамият қаратиляпти.  

Ўзбекистон давлат консерваториясида кўплаб хорижий давлатларнинг етакчи мусиқачилари иштирокида концертлар, маҳорат дарслари, ҳамкорликдаги анжуманлар, форумлар, ижодий танловлар ўтказиш яхши анъанага айланган.  

Мазкур олий ўқув юрти бакалавриат ва магистратура йўналиши талабаларининг давлат битирув имтиҳонларига бир қатор хорижий мамлакатларнинг мусиқачилари, йирик олимлари таклиф этилгани мусиқий таълим сифатини янада такомиллаштиришда янги истиқболларни очиши шубҳасиз. Эътиборга молик жиҳати, таклиф этилган хорижлик мусиқа соҳасининг етук устозлари талабалар учун маҳорат дарсларини ўтиши кўзда тутилмоқда.  

Н.Усмонова, ЎзА