Бишкекда велосипедлар ҳаракати учун махсус йўлаклар кўпаяди
Қирғизистон пойтахти Бишкек марказида велосипедчилар ва пиёдалар учун йўлак қурилиши янада жадаллаштирилади.
Қирғизистон пойтахти Бишкек марказида велосипедчилар ва пиёдалар учун йўлак қурилиши янада жадаллаштирилади.
REGNUM агентлигининг пойтахт шаҳар ҳукумати матбуот хизмати маълумотига асосланган хабарига кўра, умумий масофаси аниқланган велосипед йўлаклари қурилишига шаҳар мэри ўринбосарлари масъул бўлади.
Мазкур лойиҳага 4 миллион сомдан ортиқ, яъни 59 минг долларга яқин маблағ ажратилган.