Жорий йил 9-10 октябрь кунлари Бишкек шаҳрида туркий давлатлар иштирокида сунъий интеллект масаласига бағишланган саммит ташкил этилади, деб хабар берди Қирғиз Республикаси Рақамли ривожланиш вазирлиги.
Мазкур тадбир Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг Х саммитидаги иштироки якуни бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар режаси асосида ўтказилади.
– Бўлажак саммитда асосий маърузалардан ташқари сессиялар – сунъий интеллект билан боғлиқ долзарб мавзуларни муҳокама қилиш учун очиқ платформа яратиш, илғор тажриба алмашиш, ўзаро инновацияни рағбатлантириш, соҳада тараққиётини таъминлаш учун ҳамкорлик стратегиялари ишлаб чиқиш ва мотивацион суҳбатлар уюштирилади. – Кўргазмада ҳамкорлар лойиҳалари, рақамли компанияларнинг сўнгги ишланмалари ҳам намойиш этилади.
Таъкидланишича, иштирокчичлар “Сунъий интеллект ва кибер хавфсизлик келажаги”, “Маълумотга асосланган қарор қабул қилишда сунъий интеллектнинг ўрни”, “Cloud” технологияларини оптималлаштириш”, “Маҳаллий Сунъий интеллект яратиш”, “Сунъий интеллектни тартибга солиш” каби мавзулар юзасидан фикр алмашади.