Жорий йилнинг 12-13 сентябрь кунлари Бишкекда МДҲ мамлакатлари ижодкор ва илмий зиёлиларининг XVI форуми бўлиб ўтади, деб хабар беради Қирғизистон Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги.
Тадбирнинг асосий мавзуси “Маданиятларнинг ўзаро таъсири орқали – ҳамдўстлик ва тинчлик сари” деб номланади.
Форумда ҳамдўстлик давлатларидан 200 дан ортиқ делегатлар иштирок этиши кўзда тутилган.
Унинг доирасидаги ялпи мажлислар ва ихтисослаштирилган секцияларда олимлар, педагоглар ва санъат намояндалари таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг янги форматлари, ёшлар ташаббуслари, маданиятлараро мулоқотни шакллантириш масалаларини муҳокама қиладилар.
Халқаро форум тадбирларининг бири Чингиз Aйтматов ижоди, унинг замонавий воқеликнинг маънавий-ахлоқий дунёқарашига таъсирига бағишланади.
Шунингдек, форум доирасида илк бор Давлат ахборот агентликлари раҳбарлари кенгашининг йиғилиши ва МДҲ давлатларининг театр уюшмалари раҳбарларининг давра суҳбати бўлиб ўтади.
ЎзА