Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Биржа савдоларининг янги, соддалаштирилган тартиби
16:10 / 2022-05-23

Сирдарёда давлатимиз раҳбари раислигида товар-хомашё биржасида савдоларни ва унда маҳаллий корхоналар иштирокини кенгайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлашга қаратилган амалий семинар бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси бошқарув раиси Зиёвиддин Бадриддинов, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Каримов, туман ва шаҳар ҳокимлари, ғаллачилик кластерлари, фермерлар, тадбиркорлар ва биржа брокерлари иштирок этди.

Ғаллачилик соҳасида бозор механизмларининг жорий этилиши биринчи навбатда ғалла маҳсулотларини биржа савдоларига олиб чиқишни назарда тутади.

Мақсад, ғалла маҳсулотлари учун нархлар барқарорлигини таъминлашдан иборат. Фермерларни очиқ биржа савдоларига жалб қилиниши уларнинг шахсий манфаатдорлигини оширади. Натижада улар етиштирадиган ғалланинг ҳосилдорлиги ошади ва ғалла бозоридаги таклиф даражаси ҳам кўтарилади. Биржадаги нархлар эса, маълумки, фақатгина талаб ва таклиф асосида шаклланади. Яъни таклиф даражасини ошириш орқали нархларнинг пасайиши ёки барқарор диапазонда сақланишига эришиш мумкин. Биржа савдолари ҳам сотувчи ҳам харидорлар учун соғлом рақобат муҳитини яратиб беради.

Семинарда қайд этилишича, вилоятда 2 052 та ғалла етиштирувчи фермер хўжалиги ва 19 та ғаллачилик кластери ўртасида ғалла етиштириш бўйича фьючерс шартномалари тузилган. Жорий мавсумда 164,4 минг тонна ғалла ҳосили етиштирилиши режалаштирилган бўлиб, шундан 112,7 минг тоннаси (78,1 фоиз) давлат захираси учун, 31,6 минг тоннаси (21,9 фоиз) биржа орқали эркин нархларда сотилиши белгиланган.

Вилоятда 21 та брокерлик идораси фаолият кўрсатиб келмоқда. Бугунги кунда ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларининг 1 784 таси, ғаллачилик кластерларининг эса барчаси тўлиқ аккредитациядан ўтказилиб, брокерлар бириктирилган.

Семинар давомида қатнашчиларга биржа савдо тизимида рўйхатдан ўтиш, гаров маблағларини киритиш, мижозларга брокерлик идоралари томонидан кўрсатиладиган хизматлар, маҳсулотларни савдо тизимига киритиш қоидалари тушунтирилди.

Ш.Суяров, Ф.Тошматов(сурат), ЎзА