Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Биржа савдоларида шакар 2,1 фоиз, пахта ёғи 11 фоизга пасайди
15:13 / 2022-04-19

"Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг маълум қилишича, 11 – 17 апрель кунлари барча савдо платформаларида 2 584,5 миллиард сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 2,1 фоизга кам.

Биржа савдоларида 2 152 тонна пахта ёғи сотилди. Пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 17 227,2 минг сўмдан 15 337,2 минг сўмгача, яъни 11 фоизга пасайди. 

Шунингдек, биржа савдоларига 12 720 тонна шакар қўйилди ва унинг барча ҳажми cотилди. Шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 9 286,4 минг сўмдан 9 087,7 минг сўмгача, яъни 2,1 фоизга пасайган. 

Қолаверса, биржа савдолари орқали 6 787,0 тонна шелуха сотилди. Шелуханинг кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 001,2 минг сўмдан 2 804,0 минг сўмгача, яъни 6,6 фоизга пасайди. 


ЎзА