Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Биродар шаҳарлар ҳамкорлигида сунъий интеллект асосидаги ташаббуслар муҳим
09:38 / 2025-12-25

Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитада “Биродар шаҳарлар — сунъий интеллект” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита, Биродар шаҳарлар альянси ҳамда “Ўзбекистон — Германия” дўстлик жамияти ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирда сунъий интеллект бугунги кунда таълим соҳасини тубдан ўзгартираётган муҳим технологиялардан бири экани таъкидланди. У таълим жараёнини индивидуаллаштириш, ўқувчиларнинг билим даражаси ва қобилиятидан келиб чиққан ҳолда мослаштирилган ўқув дастурларини жорий этиш имконини бермоқда. Шунингдек, сунъий интеллект асосидаги платформалар билимларни баҳолаш, таҳлил қилиш ва ўқув жараёнидаги бўшлиқларни аниқлашда самарали восита сифатида хизмат қилаётгани қайд этилди.

Тадбир давомида Рақамли технологиялар вазирлиги вакили сунъий интеллект соҳасида амалга оширилаётган давлат сиёсати, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда ушбу технологияларни давлат бошқаруви, таълим ва ижтимоий соҳаларга жорий этиш бўйича устувор вазифалар ҳақида маъруза қилди.

Шунингдек, Биродар шаҳарлар альянси раиси Зокир Обидов биродар шаҳарлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда инновацион ёндашувлар, рақамли платформалар сунъий интеллект асосидаги  алоқаларни янги босқичга олиб чиқишини таъкидлади.

“Ўзбекистон — Германия” дўстлик жамияти раҳбари Юсуф Исмоилов эса икки мамлакат шаҳарлари ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашда рақамли ҳамкорлик, қўшма лойиҳалар ва сунъий интеллект асосидаги ташаббуслар муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди.

Нигора Раҳмонова,

ЎзА