French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Бирмиз. Қўлни қўлга берамиз!”
12:44 / 2019-10-11

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик доирасида Жиззах шаҳридаги “Форум” мажмуасида “Бирмиз. Қўлни қўлга берамиз!” шиори остида оммавий тарғибот тадбири ўтказилди.


Сайлов – 2019 

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик доирасида Жиззах шаҳридаги “Форум” мажмуасида “Бирмиз. Қўлни қўлга берамиз!” шиори остида оммавий тарғибот тадбири ўтказилди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг ғоя ва мақсадларини аҳоли орасида кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган тадбирда партия марказий, вилоят кенгашлари раҳбарлари, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги депутатлари, партия фаоллари, ёшлар, таниқли санъаткорлар, маданият ва театр ходимлари, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбир доирасида ўтказилган митингда сўзга чиққанлар “Янги Ўзбекистон, Янги сайлов” шиори билан ўтадиган бу галги сайлов, энг аввало, халқимизнинг давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ўз вакиллари орқали иштирок этиши учун Конституциявий белгиланган ҳуқуқини амалга ошириш муҳим демократик жараён эканлигига эътибор қаратди.

"Миллий тикланиш" демократик партияси марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров ўз нутқида партиянинг устувор мақсадларидан бири парламентни ҳақиқий маънодаги «халқ уйи»га айлантиришдан иборат эканлигини таъкидлади. “Инсон ўзгарса – жамият ўзгаради” шиори остида аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ўрганиш ва бартараф этишга кўмаклашиш, таълим ва тарбия сифати узлуксизлигини таъминлашга эътибор қаратиш, миллий қадриятларни аҳоли орасида кенг татбиқ этишни ўзининг устувор мақсади сифатида белгилаган партия парламентда энг кўп депутатлик ўрнига эга бўлишни режалаштирмоқда.

Тадбир доирасида партиянинг “Ёшлар қаноти” фаоллари махсус жиҳозланган автобусларда корхона ва муассасаларга, жамоат жойларига бориб, тарғибот тадбирлари ўтказди.

Тарғибот давомида Ўзбекистон тарихида илк бор энг илғор халқаро стандартлар асосида янги Сайлов кодекси қабул қилингани, мазкур Кодексда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Сенати, вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиши ҳамда фуқароларнинг хоҳиш-иродаси эркин билдирилишини таъминловчи кафолатлар белгилаб берилгани ҳақида суҳбатлар ўтказилди. Сайлов қонунчигиги ҳақидаги буклетлар тарқатилди.

Тадбир давомида сиёсатчилар, маданият, санъат намояндалари билан учрашувлар, республикамизнинг таниқли санъаткорлари иштирокида концерт бўлиб ўтди.