Бирмингемда икки медаль қўлга киритилди
АҚШнинг Бирмингем шаҳрида Бутунжаҳон спорт ўйинларида қатнашган делегациямиз вакиллари ўз иштирокларини якунлади.
Мазкур мусобақада дунёнинг 110 мамлакатдан 3 минг 600 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этди. Ўзбекистон жамоаси ушбу мусобақага 5 нафар спортчи билан ташриф буюрди. Қувонарлиси вакилларимиз орасида каратэчимиз Достон Отаболаев 75 килограммгача вазн тоифасида бронза медали билан тақдирланган бўлса, Дарья Латишева ушу спорт тури бўйича ўтган баҳсларда кумуш медалини қўлга киритди.
Шу тариқа, делегациямиз Бирмингемда 1 тадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, навбатдаги Бутунжаҳон спорт ўйинлари 2025 йили Корея Республикасининг Ченгду шаҳрида бўлиб ўтади.
ЎзА