Бирлашган Қироллик Исроил билан алоқани узди
Буюк Британия Исроил билан савдо келишуви бўйича музокараларни тўхтатди, ўз элчисини чақириб олди ва Ғарбий Соҳил бўйидаги кўчманчиларга қарши янги санкциялар киритди, деб ёзмоқда “BBС” нашри.
Бунга жавобан Исроилнинг хорижий матбуот котиби ташқи босим “мамлакат ўз мавжудлигини ҳимоя қилиш йўлидан чалғитмаслигини” айтди.
Исроил ҳукумати сўнгги 11 ҳафта давомида Ғазога озиқ-овқат, ёқилғи ва дори-дармон етказиб беришни тўхтатиб қўйгани учун глобал экспертлар яқинлашиб келаётган кучли очарчиликдан огоҳлантирмоқда.
Шунингдек, Бирлашган Қироллик, Канада ва Франция раҳбарларининг қўшма баёнотида Исроил ҳукумати «қўрқинчли» ҳарбий экспанцияни тўхтатиши ва "дарҳол инсонпарварлик ёрдамининг Ғазога киришига рухсат бериши" кераклигини талаб қилди.
Қироллик бош вазири Кир Стармер ҳозирги вазиятни "чидаб бўлмас" деб атади ва "гуманитар ёрдам тез суръатлар билан келиши керак" дея таъкидлади.
Мусулмон Зиё, ЎзА