Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Бирлашган" обод гўшага айланади
08:00 / 2022-02-07

Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги оғир ҳудуд, деб топилган "Бирлашган" маҳалласида кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Маҳалла кўчаларидаги таъмирталаб темир бетон устунлар таъмирланди, электр таъминоти билан боғлик айрим техник носозликлар бартараф этилди.

Шунингдек, мазкур маҳаллада Сирдарё вилояти Адлия бошқармаси ва Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси раҳбар ходимлари томонидан аҳолига сайёр хизматлар кўрсатилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

"Бирлашган" маҳалласининг "Осуда ҳаёт", "Кўкламойим"," "Ҳунарманд" кўчаларини боғловчи йўлларига шағал тўкилиб, текисланди. Мазкур ҳудуд аҳолисининг ички йўллар билан боғлиқ муаммолари ижобий ҳал қилинди.

Аҳоли учун яна бир қулайлик яратиш мақсадида, маҳаллада "Мобиль офталмологик" клиникаси томонидан кўз касалликлари бўйича фуқаролар учун бепул тиббий хизматлар кўрсатилди. Шунингдек, маиший газ баллонларнинг бўшаганлари тўлдирилган баллонларга алмаштирилди.

Ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари давом этмоқда

Ш.Суяров, Ф.Тошматов (сурат), ЎзА