ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимизда меҳмон бўлиб турган Бирлашган кураш дунёси (UWW) Президенти Ненад Лалович бугун Олимпия шаҳарчасига ташриф буюрди. Мартабали меҳмонга Спорт вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти ҳамроҳлик қилди.
Мезбонлар UWW Президентига Олимпия шаҳарчасининг имкониятлари, спортчиларга яратилган шароит ва қулайликлар хусусида батафсил маълумот берди. Шунингдек, ушбу мажмуада халқаро мусобақаларни ўтказиш бошлаб юборилгани маълум қилинди.
[gallery-25719]
Мазкур комплекс Халқаро Олимпия қўмитаси аъзоси ҳам ҳисобланган жаноб Лаловичда ёрқин таассурот қолдирди. Шундан сўнг, UWW Президенти Ненад Лалович Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди. Икки томонлама суҳбат чоғида Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Учрашув якунида жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган спортчилар ва мураббийларга пул мукофотлари ҳамда Айтжан Халмахановга Президент совғаси – BYD автомашинаси топширилди.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА