Бирлашган кураш дунёси раҳбари Ўзбекистонда
Бирлашган кураш дунёси (UWW) раҳбари Ненад Лалович Ўзбекистонга келди.
Мартабали меҳмонни пойтахт аэропортида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва мамлакат спорт курашлари ассоциацияси мутасаддилари кутиб олди.

Кутиб олиш маросимида айтиб ўтилганидек, халқаро спорт оламида таниқли бўлган спорт мутахассиси, Халқаро олимпия қўмитаси аъзоси Лаловичнинг юртимизга сафари давомида мамлакатимизда Олимпия ҳаракати, хусусан, спорт курашлари ривожи бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишиши, мамлакатимиз спорт курашлари раҳбарлари билан ҳамкорлик масалалари ҳамда жаҳон ва қитъа чемпионатларини Ўзбекистонда ўтказиш борасида фикр алмашиши режа қилинган.
Т.Рўзиев, ЎзА