Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика соғлиқни сақлаш тизимини ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тамойилларини такомиллаштириш орқали соҳани ислоҳ қилишни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, бирламчи тиббий-санитария ёрдамчи муассасалари тиббиёт ходимлари базавий тариф ставкаларига қуйидаги миқдорларда қўшимча устамалар тўланади.
Сайёр тиббий хизмат кўрсатувчи тиббиёт ходимларига ойлик лавозим маоши ёки базавий тариф ставкасининг 50 фоизи миқдорида;
тиббиёт бригадасига белгиланган меъёрлардан 10 фоиз ортиқча қўшимча бириктирилган аҳолининг ҳар бир нафари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,3 фоизи миқдорида - шаҳарларда, 0,5 фоизи миқдорида - туманларда;
оила саломатлиги бўйича махсус ўқув дастури асосида ташкил этиладиган курсларнинг барча босқичларини муваффақиятли тугатган тиббиёт ходимлари учун курс якуни бўйича бериладиган сертификатга мувофиқ базавий тариф ставкасининг 100 фоизи миқдорида. Бунда курснинг ҳар бир босқичи якуни бўйича синовлардан ижобий натижага эришган ходимларга 25 фоиз миқдорида устама қулланилади;
е) туман (шаҳар) марказий шифохоналарида шифокорларнинг ойлик лавозим маошлари - 20 фоиз, ўрта тиббиёт ходимларининг ойлик лавозим маошлари - 10 фоиз миқдорида оширилади;
ж) оилавий поликлиникалар ва туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун Тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда тиббиёт муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) асосида ойлик лавозим маоши (базавий тариф ставкаси)нинг 100 фоизигача миқдорда устама жорий этилади;
з) туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ва тиббиёт муассасаларида:
раҳбар ходимлар учун тиббиётни бошқариш (менежерлик) бўйича ўқув дастури йўлга қўйилади ҳамда ўқув дастури якуни бўйича сертификата эга бўлган раҳбарларга ойлик лавозим маоши (базавий тариф ставкаси)нинг 100 фоизи, раҳбар ўринбосарига - 80 фоизи ҳамда бош ҳамширага - 50 фоизи миқдорида устама тўланади;
раҳбар ходимлар учун фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) белгиланади ҳамда Тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси ва тиббиёт муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ойлик лавозим маоши (базавий тариф ставкаси)нинг 100 фоизигача миқдорда устама жорий этилади;
бир йил давомида фаолият самарадорлиги кўрсаткичларида (KPI) ижобий (26 фоиздан юқори) натижаларга эришмаган раҳбар ходимлар лавозимидан озод қилинади.
ЎзА