Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Биринчи ярим йилликда 3 миллиондан ортиқ иш ўрни яратилди (+видео)
19:08 / 2025-07-10

Мамлакат иқтисодиёти барқарор бўлса, инвестиция оқимива тараққиёт тезлашади, иш ўрни кўпаяди. Йил бошидан саноат маҳсулотлари ҳажми 460 трлн сўмни, экспорт 16.9 млрд долларни ташкил этди. Иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги ўсиш динамикаси биринчи ярим йилликда 3 млн 44 минг иш ўрнининг яратилишига замин бўлди.

Бу иш ўринлари қандай ташкил этилди ва қайси соҳалар ҳиссасига тўғри келгани барчамизга қизиқ албатта. Ушбу саволларга жавоб топиш мақсадида Бандлик вазирлиги департамент директори Мурод Муҳаммадиевга юзландик. 

- 3 миллиондан зиёд иш ўрни яратилишида қайси соҳаларга кўпроқ урғу берилди? 

- Йил бошида муҳтарам Президентимизнинг қарорлари билан 5.2 млн аҳолини даромадли иш ўрни билан таъминлаш вазифаси юклатилган эди. Вазирлик, идоралар, ҳудудий ҳокимликлар, тижорат банклари билан биргаликда кўрилган чоралар натижасида ўтган биринчи ярим йилликда 3 млн нафардан ортиқ аҳоли вакиллари даромадли иш билан таъминланди. Бу борадаги кўрсаткичларимиз ҳудудлар, тармоқлар кесимида ҳам тўлиқ, ортиғи билан бажарилди. Айниқса, аҳолини доимий ишга жойлаштириш 661 минг нафарни ташкил этди ёки тадбиркорликка жалб қилиш 1млн 119 минг бўлди. Шунингдек, инвестиция йўналишларида 168 мингдан ортиқ ҳамда қурилиш соҳасида 137 мингдан зиёд иш ўрни ташкил этилиб, аҳоли бандлиги таъминланди. 

Албатта бу жуда катта рақамлар. Ўз-ўзидан савол туғилиши мумкин: “Республикамизда 800 минг ишсиз бўлса, нега 3 млн аҳоли иш билан таъминланади?” деб. Олдинги йилларда ҳам бу ишлар амалга оширилган. Лекин бу йилдан бошлаб яратилаётган иш ўринларининг сифатига асосий эътибор берилди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/E7CFAXdEqS4" title="Birinchi yarim yillikda 3 milliondan ortiq ish o‘rni yaratildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Аброр Содиқов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА