Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Биринчи туркий қурултойнинг юз йиллиги нишонланди
15:29 / 2026-03-02

Туркий дунё тарихида ўчмас из қолдирган ва илм-фан ривожига улкан ҳисса қўшган Биринчи туркий қурултойнинг 100 йиллик юбилейи халқаро миқёсда кенг нишонланмоқда. Нуфузли анжуманда туркий дунё мамлакатларидан таниқли олимлар, тадқиқотчилар ва илм-фан вакиллари иштирок этди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти, профессор Баҳром Абдуҳалимов ҳам қатнашди ҳамда маъруза қилди.

Мазкур Қурултой доирасида туркий тилларнинг илмий асосда ўрганилиши, тарих, адабиёт ва фолклор тадқиқотлари, ижтимоий-гуманитар фанлар ривожи, туркий халқлар ўртасидаги илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш каби муҳим йўналишлар муҳокама қилинди. 

Профессор Б.Абдуҳалимов ўз чиқишида мазкур тарихий анжуманнинг бугунги кунда ҳам аҳамияти йўқолмаганини, туркий халқлар илмий интеграцияси ва маданий яқинлашувида муҳим ўрин тутишини алоҳида қайд этди. Юбилей тадбири доирасида тарихий меросни чуқур ўрганиш, қўлёзмалар ва архив ҳужжатларини тадқиқ этиш ҳамда замонавий туркология олдидаги устувор вазифалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. 

Хулоса қилиб айтганда, Бокуда бўлиб ўтган ушбу конференция туркий халқлар ўртасидаги илмий ва маданий кўприкларни янада мустаҳкамлаш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам бўлди. 

Бир аср олдин тамал тоши қўйилган ғояларнинг бугунги кунда ҳам ўз долзарблигини сақлаб қолаётгани, олимларнинг ўзаро интеграцияси ва ҳамкорлиги туркий дунёнинг келажакдаги илмий муваффақиятлари гарови. Мазкур тадбир нафақат ўтмишни хотирлаш, балки келажак авлодлар учун умумий меросни асраб-авайлаш ва бойитиш стратегиясини белгилаб берди.

Дилдора Дўсматова, ЎзА