Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Биринчи қўнғироқ ўқувчиларни янги марралар сари чорлади
12:25 / 2023-09-04

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган шаҳридаги 7-умумтаълим мактабида янграган биринчи қўнғироқ  ўқувчиларни янги ўқув йилига, янги марраларни забт этишга чорлади.  

“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида ташкил этилган “Биринчи қўнғироқ” тадбирида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ўқитувчи ва ўқувчилар, ота-оналар, нуронийлар иштирок этди.  

[gallery-13428]

Мазкур таълим масканида 2023/2024 ўқув йилида ўқувчилар сони 4200 нафарни ташкил этиб, улардан 350 нафари биринчи синфга қабул қилинди. Тантанали тадбирда илк бор мактабга қадам қўйган жажжи ўқувчиларга 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат “Президент совғаси” топширилди.  

Таъкидлаш жоиз, жорий йилнинг 14-17 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг республика босқичида мазкур мактаб жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Жамоа 500 миллион сўм миқдорида пул мукофоти ва Буюк Британияга 2 ҳафталик саёҳатни қўлга киритди.  

Бугунги тантанали тадбирда мактаб жамоасининг ушбу муваффақияти яна бир бор эътироф этилди.

Янги ўқув йили анъанавий “Мустақиллик дарслари” билан бошланиб, унда ўқувчиларга миллий ўзликни англаш, энг бебаҳо, энг азиз неъмат – мустақиллик ҳақида батафсил маълумот берилди.  

 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА