Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Биринчи Президент хотирасига эҳтиром кўрсатилди
11:07 / 2025-01-31

Андижон вилояти Асака шаҳридаги Ислом Каримов номли “UzAuto Motors” акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти, давлат ва жамоат арбоби, корхона асосчиси Ислом Каримов таваллудининг 87 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Меҳнат фахрийлари, нуронийлар, ёшлар, кенг жамоатчилик ҳамда корхона вакиллари иштирок этган тадбир  давлатимиз мадҳияси садолари билан бошланди.  

Иштирокчилар томонидан Ислом Каримов монументига гулчамбарлар қўйилиб, унинг хотирасига эҳтиром кўрсатилди.  

Шундан сўнг тадбирда сўз олган корхона касаба уюшма қўмитаси раиси Ўктамжон Мирзаев, “Нуронийлар” жамоатчилик кенгаши аъзоси Мўйдинжон Дадажонов, вилоят ИИБ бошлиғининг маслаҳатчиси Орифжон Юлдашев  Ислом Каримовнинг миллий давлатчилик тарихида тутган ўрни, Ватанимиз равнақи, хусусан,  автомобиль заводини ташкил этиш йўлидаги улкан хизматлари ҳақида гапирди.  

Тадбир якунида Асака туманидаги 34-давлат мактабгача ташкилоти тарбияланувчилари томонидан бадиий дастур намойиш этилди.  

Ф.Убайдуллаев,  

З.Умрзоқов (фото),  

ЎзА мухбирлари