Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бирдамлик йўлидаги ҳамкорлик саммити
15:30 / 2022-10-19

Жорий йилнинг 13 октябрь куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг навбатдаги саммитида кенгашга аъзо мамлакат ва кузатувчилар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар делегациялари қатнашди.

Сўнгги йилларда давлат етакчиларининг глобал ва минтақавий масалалар бўйича учрашувлари иқтисодий, ижтимоий, хавфсизлик ва экологик муаммоларга ечим топиш, дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Айниқса, ҳамкорлик алоқаларида Ўзбекистон томонидан билдирилган таклифлар, муаммоларни бартараф этишдаги янгича ёндашув ва қарашлар дунё мамлакатлари томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Бу эса ўз навбатида катта ишонч ва имконият.

Остона саммитида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ўз нутқида иқтисодий интеграцияни чуқурлаштириш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан олтита устувор йўналишни илгари сурди. Афғонистон муваққат ҳукумати билан ўзаро ҳамкорлик бўйича умумий, келишилган ёндашувларни ишлаб чиқиш ва ушбу давлатни эътибордан четда қолдирмасликка даъват этди.

Давлатимиз раҳбари ўзининг барча ташаббусларида доимий равишда экология ва иқлим ўзгариши муаммоларини муҳим ўринга қўйди. Чунки Орол муаммоси нафақат Ўзбекистон ёки Марказий Осиё, балки бутун дунё миқёсидаги глобал муаммо бўлиб, мазкур муаммо давлатимиз раҳбарининг эътиборидан четда қолмаган.

Бу сафарги саммитда ҳам ушбу масала юзасидан умумий саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, минтақанинг ҳамкор мамлакатларини кўкаламзорлаштириш ва экотизимлар боғлиқлигини қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича "Яшил Осиё" концептуал дастурлари доирасида доимий эксперт маслаҳатлашувларини йўлга қўйишни таклиф этди.

Мухтасар қилиб айтганда, бу каби ташаббусларнинг ташкилот фаолияти доирасида татбиқ этилиши, бугун юзага келган янги геосиёсий воқелик даврида бутун Осиё қитъасининг барқарор ривожланишига хизмат қилади.

Шарапат Ўтемисов,

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O'zLiDeP фракцияси раҳбари.

ЎзА