Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Шаҳрисабз филиали профессор-ўқитувчилари “Бир зиёли — бир маҳаллага маънавий ҳомий” шиори асосида ўзларига бириктирилган маҳаллалар, мактабларда бўлиб, уюшмаган ёшлар ўртасида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этмоқда
Тошкент давлат педагогика университети Шаҳрисабз филиали хотин-қизлар масалалари бўйича директор маслаҳатчиси, психолог М.Гаппарова Шаҳрисабз шаҳридаги Тутзор, Файзобод, Сариосиё маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳаллалардаги “Aёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан алоҳида суҳбат олиб борди.
– Кузатишларим давомида маҳаллалардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларнинг кўпчилиги тушкун кайфиятда бўлади, – дейди М.Гаппарова. – Учрашувларда уларнинг руҳий ҳолатидан келиб чиқиб, керакли маслаҳатлар бердик. Тегишли рўйхат шакллантирилиб маҳалла билан ҳамкорлик ишларини янада мустаҳкамлашга келишиб олдик. Эндиликда маҳаллаларда график бўйича ҳафтада икки маротаба психологик маслаҳатлар берилиши, кичик-кичик тренинглар ўтказилиши йўлга қўйилади.
Ў.БАРОТОВ, ЎзА