Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир йўла саккизта намунали маданият маркази иш бошлади
10:20 / 2024-10-26

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон, Бандихон, Музработ, Қизириқ, Қумқўрғон, Денов, Термиз туманлари ва Термиз шаҳрида намунали маданият марказлари фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги намунали маданият марказининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиб, туманлардаги замонавий иншоотларнинг ишга туширилишида онлайн қатнашди.

Намунали маданият марказларининг барчасида томоша зали, маънавият ва машғулот хоналари барпо этилган. Маданият ва санъатнинг рақс, мусиқа, фольклор ва бошқа йўналишларидаги тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган. Яратилган бундай қулайликлар ҳудуд аҳолисининг нафақат маданий ҳордиқ чиқариши, балки ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга, уларнинг истеъдод ва иқтидорини намойиш этишга ҳам хизмат қилади. 

Нуронийлар, жамоатчилик фаоллари, маданият соҳаси ходимлари ва ёшлар иштирок этган тадбирларда шу ҳақда атрофлича сўз юритилди. 

Тадбир иштирокчилари маданият марказларида аҳоли учун ташкил этилган замонавий шароитлар, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун яратилган қулайликлар билан яқиндан танишди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири