Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир йилда 170 мингга яқин қонунбузилиш аниқланди
18:11 / 2024-02-28

Бу Самарқанд вилояти Адлия бошқармаси томонидан 2023 йилда ўтказилган ўрганишлар давомида қайд этилган рақам.

Вилоят адлия идораларининг 2023 йилдаги фаолиятига бағишланган матбуот анжуманида бошқарма бошлиғи Салоҳиддин Сатторовнинг маълум қилишича, ўтган йили 681 та ўрганиш ўтказилиб, 169 минг 888 та қонунбузилиш ҳолати аниқланган. 2022 йилда эса бу рақам қарийб 447 мингни ташкил қилган.

Соҳалар бўйича таҳлил қилинганда энг кўп қонунбузарлик соғлиқни сақлаш (38001 та) солиқ қонунчилиги (14267 та), таълим соҳаси (13111 та), меҳнат ва иш билан таъминлаш (10762 та) йўналишларига тўғри келди.

– Аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан тегишли ташкилотларга 1633 та тақдимнома, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 1604 та, жиноий жавобгарликка тортиш бўйича 19 та таклиф ва 1495 та огоҳнома киритилди, – деди С.Саттров. – Натижада 703 нафар шахс интизомий, 1597 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Тақдимномаларга асосан 128 миллиард 577 миллион сўмдан ортиқ пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилди.

Бундан ташқари, бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ҳисобот даврида судларга жавобгарлардан 61 миллиард 533 миллион сўм маблағ ундириш юзасидан 1294 та даъво аризаси киритилган. Ҳисобот даври бошидаги қолдиқ даъво аризалари билан биргаликда 61 миллиард 460 миллион сўмликдан ортиқ 1293 та даъво аризаси қаноатлантирилди.

Матбуот анжуманида қайд этилишича, бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2023 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан 7695 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 7144 таси ҳал этилган. Жумладан, 3579 та мурожаат қаноатлантирилган, 3563 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган. 423 та мурожаат тегишлигига кўра, бошқа идора ва ташкилотларга юборилган. 

Ҳисобот даврида вилоят адлия идораларига маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 152 та қарори лойиҳаси келиб тушган. 124 та лойиҳа ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, ҳулоса берилган, 28 та қарор лойиҳаси белгиланган талабларга риоя қилинмай тақдим қилинганлиги сабабли қайтарилган.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари