Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир йил муқаддам содир этилган жиноят фош этилди
15:33 / 2022-07-28

Бухорода бир йил муқаддам содир этилган ўғирлик жинояти фош этилди. Бу ҳақида вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Когон тумани ички ишлар бўлими томонидан берилган маълумотга кўра, 2021 йил 25 август куни тахминан соат 10:00 ларда номаълум шахс, Когон тумани “Тараққиёт” маҳалласида яшовчи 1990 йилда туғилган фуқаро Н.Ф. нинг уйига ғайриқонуний равишда кириб, унинг ётоқхонасида бўлган шкаф ичидан 20 турдаги тилла тақинчоқларни, 120 АҚШ доллари, 5 минг Россия рубли ва 250 минг сўм пулларни яширин равишда ўғирлаб, жабрланувчига 49 миллион 550 минг сўм миқдорида моддий зарар етказган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилди. Аммо жиноят содир этган шахсларни аниқлашнинг имкони бўлмади. Тезкор ходимлар ва терговчининг саъй-ҳаракатлари, олиб борган суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари натижасида ўғирлик содир этилган кундан бир йил ўтиб мазкур жиноятни содир қилган шахслар аниқланди.  

Ушбу жиноятни Самарқанд вилояти Жомбой тумани Кўкгумбаз маҳалласида яшовчи 2000 йилда туғилган фуқаро А.О. ўзининг жиноий шериги 2000 йилда туғилган фуқаро Ж.Ф. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, содир қилганлиги аниқланган ва ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Гап шундаки, мазкур жиноий гуруҳнинг бошқа вилоятларда, шунингдек, Бухоро вилоятининг Бухоро туманида ҳам ўғирлик жиноятини содир этилганлиги аниқланган. Ҳозирда жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА