Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир ярим ой ичида 147 нафар фуқаро йўл-транспорти ҳодисаси туфайли вафот этган
14:23 / 2020-02-20

Республикамиз ҳудудида йил бошидан 18 февраль кунига қадар 147 нафар фуқаро йўл транспорти ҳодисаси туфайли вафот этган.


Республикамиз ҳудудида йил бошидан 18 февраль кунига қадар 147 нафар фуқаро йўл транспорти ҳодисаси туфайли вафот этган. 

Содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларининг таҳлилига кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан содир этилган ҳодисалар сони 10,5 фоизга ёки 656 тадан 587 тага, уларда вафот этганлар сони 16,1 фоизга ёки 168 нафардан 141 нафарга, тан жароҳати олганлар сони 4,2 фоизга ёки 597 нафардан 572 нафарга камайган. 

Рақамлар ўтган йилгига нисбатан камайган бўлса-да, йўл-транспорти ҳодисаси оқибатида биргина инсоннинг вафот этиши ҳам йирик фожиадир. 

Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси бошлиғи Олим Саидовнинг айтишича, йўл-транспорти ҳодисалари ҳамон юқорилигича қолмоқда.

“Бу каби нохуш ҳолатларнинг барвақт олдини олиш мақсадида ИИВ ЙҲХББ раҳбарияти томонидан ишлаб чиқилган 29 та устувор йўналишлар бўйича профилактик-амалий чора тадбирлар белгиланган”, дейди О.Саидов. 

Мазкур маълумотлар Ички ишлар вазирлиги, йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ахборот хизмати мультимедиа марказида ўтказлган брифингда эълон қилинди.