French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир Ватан, бир эл, бир байроқ!
17:31 / 2025-11-18

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганининг 34 йиллиги муносабати билан “Бир Ватан, бир эл, бир байроқ!” шиори остида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир эрталабдан университетнинг фаол ва ташаббускор кўнгилли волонтёр талабалари томонидан профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларга давлат рамзларига чуқур ҳурмат ва садоқат ифодаси сифатида байроқчали ленталар тарқатиш билан бошланди.  

Қайд этилганидек, ушбу тадбирлар ёшларнинг қалбида Ватанга муҳаббат, юртга садоқат, миллий қадриятлар ва давлат рамзларига нисбатан чуқур ҳурмат туйғуларини шакллантириш ва янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.  

Тадбир давомида талабалар томонидан маърифий чиқишлар, Ватан, байроқ ва тинчлик ҳақида шеър ва қўшиқлар айтилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА