Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида Давлат байроғи қабул қилинганининг 34 йиллиги муносабати билан “Бир Ватан, бир эл, бир байроқ!” шиори остида тадбир ташкил этилди.
Ёшларда Ватанга садоқат, давлат рамзларига ҳурмат, миллий ғурур ва масъулият туйғуларини мустаҳкамлаш, шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги ҳарбий хизматчилар ва курсантларнинг юксак интизоми ҳамда фидойилигини кенг жамоатчиликка намойиш этиш мақсадида ташкил этилган тадбирда давлатимиз байроғи хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Махсус кортеж ташкил этилди. Кортеж дастлаб академия ҳудудидан тантанали тарзда ҳаракатланиб, Янгиҳаёт ва Сергели туманларининг чиройли ва кўркам кўчаларида юрди. Фуқароларга ватанпарварлик қўшиқлари ва шижоатли чиқишлар намойиш этилди.
Шу билан бирга, тадбир давомида Академия Оркестр жамоасининг тантанали юриши ва марш ижролари ҳамда ёшлар учун ватанпарварлик руҳида челленжлар ташкил этилди.
Академия ушбу тадбирлар орқали давлат рамзларимизга бўлган чуқур ҳурмат ва ғурурни янада кенг тарғиб қилиш, ёш авлодда Ватанга муҳаббат ва масъулият ҳиссини кучайтириш, шунингдек, ҳарбий хизматчилар ҳамда курсантларнинг юқори профессионал тайёргарлигини жамоатчиликка кенг намойиш қилишни мақсад қилган.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/tcfFJxN9mZ4" title="Bir Vatan, bir el, bir bayroq!" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Гулноза Бобоева, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА