Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Бир Ватан, бир эл, бир байроқ” шиори остида "Отлиқ кавалерия" паради ўтказилади
17:32 / 2025-11-20

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 5 августдаги “Ўзбекистонда йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва полони

2025 йилгача ривожлантириш давлат дастури тўғрисида”ги  қарори ижросини таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 34 йиллиги муносабати билан “Бир Ватан, бир эл, бир байроқ” шиори остида Тошкент шаҳрида жойлашган куч тузилмалари кавалерия бўлинмалари иштирокида Миллий гвардия бошчилигида "Отлиқ кавалерия" паради ўтказилади.

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни соат 16:00 да  парад иштирокчиларининг “Ўзбекистон” меҳмонхонаси автотураргоҳидан Амир Темур хиёбони бўйлаб “Hyatt Regency” меҳмонхонаси автотураргоҳигача бўлган масофада ҳаракатланиши белгиланган. Мазкур тадбирда турли вазирлик ва ташкилотлардан 100 дан ортиқ отлиқлар иштироки кутилмоқда.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, ушбу манзилда бу каби парадларнинг турли байрамлар арафасида доимий равишда ташкиллаштирилиши анъанага айланиб улгурган. Бундай тадбирлар ёш авлодни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга.

Нигора Раҳмонова, ЎзА