Шу кунларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мамлакатимиз бўйлаб кўчат экиш тадбирлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Бир талаба – бир дарахт” акцияси ташкил этилди.

Ўзбекистон Экологик партияси билан ҳамкорликда ташкил этилган акция давомида устоз ва талабалар томонидан университет ҳудудига 50га яқин акация, ясен, бадрианка каби манзарали кўчатлар экилди.


–“Бир талаба – бир дарахт” ташаббусининг асосий мақсади ёшларимизда экологик онгни янада юксалтириш, атроф-муҳитни асраш борасида амалий иштирокини кучайтиришдан иборат, –деди университетнинг биринчи проректори О.Юсуфжонов.–Ҳар бир талабанинг камида бир туп дарахт экиши нафақат ҳудудларни кўкаламзорлаштиришга хизмат қилади, балки ёшларимизни табиатга масъулиятли ёндашишга чорлайди. Бундай ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва уларни тизимли равишда давом эттириш университетимизнинг устувор вазифаларидан биридир. Биз ишонамизки, бугун экилган ниҳоллар, эртага соябон чинорларга айланади.
Гулноза Бобоева,
ЎзА